Ўтган йилда Наманган вилоятида 17 спорт иншоотлари қурилди
Наманган. 13 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Наманган вилоятида 17 замонавий спорт иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Уларнинг аксарияти қишлоқ жойларда барпо этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
МОҚ вилоят бўлими маълумотларига кўра, вилоятидаги 8 минг 500 дан зиёд замонавий спорт иншоотида 204 мингга яқин аҳоли спортнинг 50 дан ортиқ тури билан мунтазам шуғулланмоқда.
Вилоятдаги 8 минг 500 дан зиёд замонавий спорт иншоотида 204 мингга яқин аҳоли спортнинг 50 дан ортиқ тури билан мунтазам шуғулланмоқда.
Қишлоқларда ташкил этилган 700га яқин секция ва бўлимларга 200 мингдан зиёд, жумладан, 70 минг хотин-қиз жалб этилган.
Вилоятда 50дан ортиқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби иншоотлари фаолият юритмоқда, 30дан ортиқ спорт тури бўйича федерация ва ассоциациялар фаолияти йўлга қўйилган.
2016 йилда наманганлик спортчилар томонидан республика ва халқаро миқёсда ўтказилган спорт мусобақаларида 294 олтин, 370 кумуш, 431 бронза медали қўлга киритилгани фикримиз тасдиғидир.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида чустлик Муроджон Аҳмадалиев бокс бўйича бронза, XV Паралимпия мусобақаларида Нозимахон Қаюмова найза улоқтириш бўйича олтин медални қўлга қиритди, янгиқўрғонлик Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, деган юксак шарафга сазовор бўлди.