Ўтган йилда Қорақалпоғистонда 50 мингдан зиёд иш жойлари яратилди
Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Қорақалпоғистонда 50 мингдан зиёд иш жойлари яратилди, булардан 50 мингдан зиёдини касб-ҳунар коллежлари битирувчилари эгалладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Правда Востока” газетаси маълумотларига кўра, ҳудуднинг макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳам ёмон эмас. Бу ерда ЯҲМ 10,7%, саноат ишлаб чиқариши 21,6%, аҳолиги пулли хизматлар кўрсатиш 18,3% ўсган.
Бундан ташқари, қурилиш ҳажмлари 10% ва истеъмол моллари ишлаб чиқариш 20% ўсган. Шунингдек, 2013-2015 йилларда ҳудудни иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 280 млрд сўмлик 2 мингдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди.