Ўтган йилда пойтахт бозорлари бюджетга 130 млрд сўмдан зиёд маблағ келтирдилар

Дата: 17:01, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўтган йилда пойтахтдаги 20 йирик ва 60 атрофида майда бозорлар бюджетга 130 млрд сўмдан зиёд маблағ келтирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Олинган маблағларнинг ярми маҳаллий бюджетга йўналтирилди, қолгани бозорлар фаолиятини яхшилашга ишлатилади. Хусусан, кейинги 8 йилда ушбу мақсадларга 63,8 млрд сўм сарфланди. Масалан, пойтахт бозорлари ҳудудларида замонавий ускуналар билан жиҳозланган 20 ортиқ савдо павильон ва мажмуалари қурилди”, – деб таъкидлашди пойтахт ҳокимияти матбуот хизматида.

Юздан зиёд савдо нуқталарига эга бўлган бозорлардан тушаётган маблағларни назорат қилиш ва келиб тушишини таъминлаш учун ҳар куни солиқ хизмати ходимларидан иборат гуруҳлар ишлаб турибди. Бундан ташқари, банклар томонидан расталар ижараси учун бир марталик тўловларни қабул қилиш бўйича махсус тўлов нуқталари ташкил этилган. Бугунга келиб Тошкентда 80 ортиқ ана шундай кассалар мавжуд.

Бозорлар ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун солиқ хизмати, милиция, санэпидназорат пунктлари ҳам ишламоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: