Ўтган йилда Тошентнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 11,6% ўсди

Дата: 17:02, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ - 2015 йилда Тошкентнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 11,6% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ҳокимияти сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Бундан ташқари, маълумотда “саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 16,8%, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 16,9%, чакана савдо айланмаси 17,0%, хизматлар 16,7%, пудрат-қурилиш ишлари 9,9% ўсиши таъминланган”и ҳам айтиб ўтилган.

Хужжатда таъкидланишича, ўтган йилда “6881та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 45490 тага етди. Кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 57,0 %, саноатдаги улуши 71,2%ни, хизматлардаги улуши 52,8%, ҳудудий экспортдаги улуши 92,7% ва аҳоли бандлигида улуши эса 57,6% ташкил этди”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: