Ўтган йилда Тошкент қутқарув хизмати 365 кексаларга ёрдам берди

Дата: 17:47, 08-01-2016.

Ташкент. 8 января. УзТАГ – Ўтган йили хизмат қутқарувчилари томонидан қийин вазиятда қолган, жумладан, уйда қулфланиб қолган ёки лифтда қолиб кетган 365 нафар кексаларга тезкор ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йил давомида Тошкент Қутқарув хизмати (1050 рақами)га 295,1 мингдан ортиқ қўнғироқ амалга оширилган, шулардан 1968таси ёрдам тўғрисидаги илтимосдан иборат бўлган”. Бу ҳақида пойтахт Қутқарув хизмати бошқармаси бошлиғи Эргаш Икромов “Тошкент оқшоми” газетасига маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бошқарма ўзининг қидирув-қутқарув гуруҳига эга. Зарурат бўлганда эса у муаммоларни ҳал этиш учун шаҳарнинг тезкор, авария ва коммунал хизматларини жалб этиб, операциянинг бажарилишини назорат қилади.

“Бошқарманинг тезкор навбатчи қисми томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул навбатчилари, Ички ишлар бош бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, прокуратура, туман ҳокимликлари, авария тиклаш ва коммунал хизматлари, темир йўл, метрополитен, тез тиббий ёрдам каби бир қатор ташкилот ва муассасалар билан доимий ахборот алмашинувлари олиб борилмоқда”, - деб таъкидлади Э.Икромов.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент ҳокимияти қутқарув хизмати 2008 йилда Шаҳар фавқулодда ҳолатлар бошқармаси таркибидан чиқарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: