Ўтган йилда Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 9,5% пасайди

Дата: 14:53, 01-03-2017.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўтган йилда Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 9,5% пасайиб, $223 млнга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Украина элчиси Юрий Савченконинг чиқишига асосланган ҳолда.

Украинадан Ўзбекистонга товар ва хизматлар экспорти $147,9 млнни ташкил қилиб, 18,6% озайди. Шу билан бирга ўзбек товар ва хизматлари экспорти $75 млндан ошиб, 15,7% кўпайди. Ўтган вақтда Украинанинг ижобий сальдоси $72,8 млнга етди.

“Ўзаро савдонинг қисқаришига асосий сабаб – Украинадаги ҳарбий низо ва иқтисодий таназзул, шуннингдек, юкларни Россия ҳудудидан олиб ўтиш муаммоларидир”, – деб таъкидлади Юрий Савченко.

Украинанинг Ўзбекистонга экспортида асосий ўринни фармацевтика маҳсулотлари, қоғоз ва картон, машинасозлик маҳсулотлари, қора металллар ва буюмлар эгаллаган. Ўз навбатида, Ўзбекистон Украинага рух ва ундан ясалган буюмлар, пластмасса, полимер материаллар, пахта, текстиль, тамаки, ўғитлар, ёнғоқ, мева-савзавот маҳсулотлари етказиб беради. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: