Ўтган йилда “Ўзагросуғурта” 24,7 млрд сўмдан зиёд суғурта тўловлари тўлаб берди

Дата: 16:29, 14-03-2016.

Тошкент. 14 март. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича “Ўзагросуғурта” суғурта компанияси 11556 ҳолатлар бўйича 24,784 млрд сўмдан зиёд суғурта тўловлари тўлаб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Етакчи учликка мажбурий суғурта бўйича товонлар (10,3 млрд сўм), қишлоқ хўжалик суғуртаси бўйича товонлар (7,6 млрд сўмдан зиёд) ва аҳолини бахтсиз ҳодисалар бўйича суғурталаш, мулк ва транспорт воситалари суғуртаси бўйича товонлар (5,1 млрд сўм) кирдилар. Ҳозирда компания жамият тизимида кўрсатилаётган суғурта хизматлари ва суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатлари ҳамда сифатини яхшилашга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда”, - деб таъкидлашди компанияда.

Бугунги кунда компания юридик ва жисмоний шахсларга 100 дан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда. “Ўзагросуғурта” республика бўйлаб 189 шаҳар ва туман бўлинмалари ва 492 та агентлик шахобчаларига, 14 филиалга  эга.

$1 = 2861,68 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: