Ўтган йилда ўзбек фермерлари 9,7 минг гектар янги интенсив боғлар барпо этдилар

Дата: 15:25, 08-02-2016.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўтган йилда ўзбек фермерлари мева-сабзовот маҳсулотларини кўпайтириш ишлари доирасида 9,7 минг гектар янги интенсив боғлар барпо этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида 9,2 минг гектар узумзорлар, 444 гектар иссиқхоналар барпо этилди, 12,3 минг гектар майдондаги боғларни ва 7,5 минг гектар майдондаги узумзорларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди”, - деб таъкидлашди Қишлоқ хўжалиги вазирлигида.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ишларига ҳам эътибор берилди. 2015 йилда 76,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотни сақлаш имконини берувчи 110 та янги совутиш камераси фойдаланишга яратилди ҳамда 1,35 минг тонна маҳсулотни сақлаш имконини берувчи 4 та совутиш камераси модернизация қилинди.

Кўрилган чоралар натижасида мамлакатда 3361,3 минг тонна пахта хомашёси, 8176,6 минг тонна ғалла экинлари, 10128,1 минг тонна сабзавот, 2696,7 минг картошка, 1853,1 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2746,2 минг тонна мева, 1579,0 минг тонна узум етиштирилди. Бундан ташқари, қорамоллар сони 11,6 млн. бошга етказилди, 2033,5 минг тонна гўшт, 9028,2 минг тонна сут, 5526 млн дона тухум етиштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: