Ўтган йилда Ўзбекистон аҳолиси 401,8 мингга кўпайиб, 32 млн кишидан ошди

Дата: 10:04, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – 2016 йил бошидан бери Ўзбекистон аҳолиси 401,8 мингга кўпайиб, 32,121 млн кишидан ошди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.

Айни пайтда, шаҳар аҳолиси сони 16,238 млн кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони 15,882 млн кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 49,4%) ташкил этиб, деярли тенглашди.

Ўтган йилда республикада 726,8 мингта бола туғилиб, туғилиш коэффициенти 22,8 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 промиллега камайди.

Ҳисобат маълумотларига кўра, туғилиш коэффитциентининг сезиларли даражада пасайиши Қорақалпоғистонда, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида қайд этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: