Ўтган йилда Ўзбекистон импорт ўрнини босиш ҳисобига $1,5 млрддан ортиқ маблағ тежаб қолди
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўтган йилда Ўзбекистон импорт ўрнини босиш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига $1,56 млрд маблағ тежаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бу ишлар 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари ҳисобига амалга оширилди. Хусусан, ўтган йилда 696 лойиҳалар бўйича 4 трлн сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар чиқарилди”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.
2015 йилда ўзбек корхоналари 820 ортиқ янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштирдилар. Буларнинг 75 тури 164 хил тикув-трикотаж буюмлари, 143 турдаги қандолат, мева-сабзовот, гўшт-сут маҳсулотлари, 67 турдаги дорилар ва бошқалардир.
Экспертларнинг баҳоларига кўра, 2016 йилда юқоридаги кўрсаткичлар камида 20-30% ўсади.