Ўтган йилда Ўзбекистон ҳусусийлаштиришдан 44,1 млрд. сўм даромад кўрди

Дата: 14:26, 11-03-2014.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат бюджети 2013 йилда ҳусусийлаштиришдан 44,1 млрд. сўм даромад кўрди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳудудий кесимда хусусийлаштиришдан тушган даромадларнинг кўп қисми Тошкент шаҳри (68,8%), Тошкент (6,3%), Хоразм (3,4%), Андижон, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистонга (2,9 фоиздан ) тўғри келади», - деб таъкидланади Ўзбекистон Давлат хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси хабарида.
Жами ўтган йилда 82 корхона ва объект хусусийлаштирилган бўлиб, бундан Тошкент ва Сурхандарёда ўн биттадан объект, Наманганда 10, Хоразмда 8, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида еттитадан объектлар сотилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: