Ўтган йилда Ўзбекистон йўлларни қуриш ва таъмирлаш соҳасида 1,3 трлн сўм ўзлаштирди

Дата: 16:43, 08-02-2017.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ўтган йилда Ўзбекистон йўлларни қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш соҳасида 1,3 трлн сўмни ўзлаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, Инвестиция дастурига мувофиқ, автойўлчилар 255,9 км узунликдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиб, бунга 428,8 млрд сўм маблағ йўналтирдилар. Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида йўлларни таъмирлашда 83,2 млрд сўмлик ишлар амалга оширилди, 94,4 км узунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари таъмирланди.

“42654 км узунликдаги, шу жумладан, Ўзбек Миллий автомагистрали таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2016 йилда 632 млрд сўмлик маблағлар ўзлаштирилди”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойўл” компаниясида.

Шунингдек, компания корхона ва ташкилотлари томонидан намунали уй-жой массивларига кириш йўллари, ички хўжалик йўллари ва шаҳар кўчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича жами 163,8 млрд сўмлик ишларни амалга оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: