Ўтган йилда Ўзбекистонда импорт ўрнини босишдан олинган самара $2,1 млрдни ташкил қилди

Дата: 14:24, 03-02-2017.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – 2016 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда импорт ўрнини босишдан олинган самара $2,1 млрдни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўтган йилда маҳаллий корхоналар томонидан саноат маҳсулотларининг 80дан ортиқ янги тури ўзлаштирилди. 2016 йилда қиймати 6,14 трлн сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва ўсиш 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарни ташкил қилди”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Маҳаллий хом-ашё ресурсларини босқичма-босқич чуқур қайта ишлаш ва тайёр истеъмол маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш тармоқлари эвазига саноат маҳсулотларининг юқори ўсиш суръатларига эришилди.

Бу, энг аввало, тўқимачилик буюмлари, кийим ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш (11,7% ўсиш), озиқ-овқат маҳсулотлари (10,8), фармацевтика маҳсулот ва препаратлари (23,9%), кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмлари (29,7%), бошқа норуда менерал маҳсулотлар (13,8%) тармоқларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: