Ўтган йилда Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органларининг 500 атрофида объектлари хусусийлаштирилди
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ - Ўтган йилда Ўзбекистонда 848 корхона ва объектлар хусусийлаштирилди, бунинг эвазига давлат 103 млрд сўмдан зиёд маблағ олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Объектларни сотиш бўйича етакчи учталикка Тошкент (128 объект), Наманган (108 объект) ва Фарғона вилоятлари (100 объект) кирди. Хусусийлаштирилган давлат мулклари таркибида энг катта улуш маҳаллий ҳокимият органларининг объектларига тўғри келади (478 объект)”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.
Ҳудудий кесимда давлат активларидан олинган пул тушумларининг катта қисми Тошкент шаҳри (барча тушумларнинг 61%), Тошкент (11,6%) ва Фарғона (4,9%) вилоятларига тўғри келади.