Ўтган йилда Ўзбекистонда пластик карталар бўйича транзакциялар сони 81% ўсди
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўтган йилда Ўзбекистонда пластик карталар бўйича транзакциялар сони 1 млрддан ошиб, 2015 йил билан солиштирганда (561,8 млн) 81% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2016 йилда транзакцияларнинг умумий суммаси 53,3 трлн сўмни ташкил қилган ва ўтган йилга нисбатан 74%га ошган (2015 йилда – 30,7 трлн сўм)”, - деб таъкидлашди Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) матбуот хизматида.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тўлов карталари онлайн ва офлайн режимда ишламоқда. Онлайн режимида ишловчи карталар сони тезкор суръатларда ўсиб бормоқда. Улар барча банклар томонидан чиқарилмоқда. Келаджакда эскичи карталар айланмадан чиқарилади. Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари томонидан 11 млндан зиёд Uzcard EMV тизимидаги карталар чиқарилган.
2016 йилда нақд пулсиз, онлайн-карталар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми 48,30 трлн сўмни ташкил қилди. Бу 2015 йилдагидан (22,04 трлн сўм) 119% кўпдир. Офлайн-карталар орқали эса 5,01 трлн сўмлик тўловлар амалга оширилди. Таҳлилларнинг кўрсатишича, бу 2015 йилдагидан (8,63 трлн сўм) 42% оздир.