Ўтган йилда Ўзбекистонда режалаштирилганидан кўп иш жойлари яратилди

Дата: 14:38, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда режадаги 987,5 минг ўрнига 990,4 мингдан зиёд иш жойлари яратилди. Ушбу маълумотлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги коллегиясининг ишчи йиғилишида очиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат бозори назорати бошқармасидан маълум қилишларича, бугунга келиб 2014/2015 ўқув йилида коллежни битирган 90% ортиқ битирувчилар иш билан таъминланди. Бунга барча ҳудудларда ўтказилаётган “Ўз бизнесни ташкил қилиш бўйича очиқ эшиклар кунлари” тадбирлари кўмаклашди.

Меҳнат бозоридаги вазиятни таҳлил қилишда у ёки бу ҳудудда ташкил этилаётган истиқболдаги ишлаб чиқариш қувватларини ҳисобга олиш зарур. Ушбу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда Ўрта махсус ва касб ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда коллежларда зарур мутахассисликлар бўйича курслар жорий этиб, бозорда талаб бўлмаган йўналишларни чиқариб ташлаш лозим.

2016 йилда Иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида 992,7 минг кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: