Ўтган йили 3,3 минг этник қозоқлар тарихий ватанларига қайтдилар

Дата: 17:36, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида 3,3 минг ўралмонлар (этник қозоқлар - ЎзТАГ) оилалари Қозоғистонга қайтиб келди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Соғлиқни-сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“2014 йилнинг 9 ойида 3347 ўралмонлар (этник қозоқлар - ЎзТАГ) оилалари ёки 6761 киши Қозоғистонга қайтиб келди”, - дейилади вазирликнинг сешанба куни тарқатилган хабарида.

Муассасадан хабар қилишларича, Қозоғистонга келганлар орасида 1598 бола бор. Гендер жиҳатдан қаралганда келган ўралмонларнинг 3438таси эркак, 3323таси аёллардир.

“Бундан 4768 киши меҳнатга лаёқотли ёшдаги шахслардир. 395 киши эса пенсия ёшидаги кишилардир”, - деб хабар қилади вазирлик.

Шунингдек, келганлар орасида 368 киши олий маълумотга эгалиги, 869 киши ўрта махсус маълумотга, 2592 киши эса ўрта маълумотга эгалиги, 938 киши маълумотга эга эмаслиги ҳам кўрсатилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: