Ўтган йили ўзбек футболи ривожига 12,5 млрд сўм ҳайрия маблағлари ажратилди

Дата: 15:18, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўтган йили ўзбек футболи ривожига 12,5 млрд сўм ҳайрия маблағлари ажратилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоботига асосланган ҳолда.

“Ҳисобот маълумотларига кўра, 2014 йилда жамғарма 12,5 млрд сўмдан ошиқ ҳайрия маблағлари олган. Жамғарманинг турли таркиблари тадбиркорлик ҳисобига 85,2 млн сўм ишлаб олдилар. Жами ҳаражатлар 11,4 млрд сўмни ташкил қилди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Маблағларнинг асосий қисми –10,4 млрд сўмдан ошиғи терма жамоаларнинг турли расмий ўйинлардаги иштироклари ва бошқа ҳаражатларга сарфланган. Хизмат сафарлари, турли маъмурий ҳаражатлар ва солиқларни тўлашга 984,9 млн сўм йўланган.

$1 = 2484,15 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: