Ўтган йили ўзбек қутқарувчилари томонидан 3796 чиқишлар амалга оширилди

Дата: 20:22, 01-02-2016.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистон ФВВ қутқарувчи бўлинмалари томонидан 3796 чиқишлар амалга оширилиб, улар доирасида мамлакат фуқароларига амалий ёрдамлар кўрсатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликдан маълум қилишларича, уяли алоқа операторлари орқали аҳолини об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва фавқулодда вазиятлар содир бўлиши эҳтимоли тўғрисидаги маълумотлардан хабардор этиш мақсадида 137 та SMS хабарлари юборилган

Вазирликка фуқаролардан 266 ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, барчасига қонунда белгиланган муддатларда чора-тадбирлар амалга оширилиб, ариза муаллифларига жавоб хатлари юборилган.

Айни пайтда вазирлик фаолиятининг асосий йўналишлари техноген ва таббий характердаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишлари бўлди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: