Ўтган йили Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари 577,3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар
Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Ўтган йили Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати ассоциацияси корхоналари 577,3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқардилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2012 йилда республикада қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 88 лойиҳа, 2014 йилда 340 ошиқ лойиҳа амалга оширилди. Кейинги уч йилда 400 хилдан зиёд янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Озиқ-овқат саноатининг мамлакат саноатидаги улуши 16% етди. Аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган озиқ-овқатларнинг деярли 90% маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда”, – деб таъкидлашди Озиқ-овқат саноати ассоциациясида.
Жорий йилда ҳам Инвестиция дастури доирасида қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилади. Улар орасида Китоб, Асака, Янгиқўргон, Ургут, Боғот туманларида мева корсервалари ишлаб чиқариш, Паркент, Тойлоқ, Когон, Зангиота туманларида сутни қайта ишлаш, Жиззах, Қува, Денов туманларида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Жиззах ва Яккабоғда тез тайёрланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.