Ўтган йили Ўзбекистонда 26,9 минг кичик бизнес субъектлари яратилди

Дата: 17:43, 21-01-2016.

Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – 2015 йилда Ўзбекистонда 26,9 минг кичик бизнес субъектлари яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Натижада “кичик иқтисодиёт” вакиллари сони 207 мингдан ошди ва 2014 йилдагига нисбатан 5,7% кўпайди. Ўтган йилда улар 14,7 трлн сўм инвестицияларни ўзлаштирдилар. Бу эса мамлакатда ўзлаштирилган инвестицияларнинг 36,3% ташкил қилади”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Айни пайтда тармоқ субъектлари қурилиш бизнесида салмоқли ўрин эгалламоқдалар. Масалан, ўтган йилда кичик бизнес ва тадбиркорлик вакиллари 17 трлн сўмлик (қурилиш ишларининг 67,2%) қурилиш ишлари бажардилар. Бу эса 2014 йилдагидан 14,4% зиёд.

Бундан ташқари, экспертлар кичик бизнеснинг иқтисодиёт асосий тармоқларидаги улуши доимий ўсиб бораётганини таъкидламоқдалар. Хусусан, саноат маҳсулотлари ҳажмида у 38,9 % (2014 йилда 34,8%), чакана товар айланмасида 87,1% (86,3%), хизмат соҳасида 55,7% (51,5%), пулли хизматларда 50,8% (48,6%), юк ташишда 53,1% (50,9%), пассажирлар ташувида 88% (85,6%) ва бандликда 77,9% (77,6%) этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: