Ўтган йили Ўзбекистонда наркотиклар транзити билан шуғулланган 100 хорижлик қўлга олинди

Дата: 10:27, 26-06-2015.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўтган 2014 йилда Ўзбекистонда наркотиклар транзити билан шуғулланган 100 хорижлик қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2013 йилдагига солиштирганда уларнинг сони 11 кишига камайди. Қўлга олинганлар орасида 25 (2013 йилда 24) Тожикистон фуқароси, 19 (26) Афғонистон фуқароси, 22 (24) Россия фуқароси, 7 (9) Қирғизистон фуқароси, 6 (0) Туркия фуқароси, 5 (14) Қозоғистон фуқароси, 5 (4) Эрон фуқароси, 2 (3) Туркманистон фуқароси, 2 (0) Италия фуқароси, Украина, Арманистон, Франция, Германия, Латвия, Покистон ва Хитойдан биттадан фуқаролар бор. Улардан 133,31 (133,33) кг наркотик воситалар, 1533 (1323) психотроп таблеткалар, шунингдек, 1610 литр ва 263 (138) грамм прекурсорлар олиб қўйилди”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Наркотиклар устидан назорат бўйича миллий ахборот-таҳлилий марказининг хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: