Ўтган йили Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари 8,3% ўсди

Дата: 11:25, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўтган йили Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари 2013 йилга нисбатан 8,3% ўсди ва пул ҳисобида 75,19 трлн. сўмга етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ишлаб чиқаришнинг ўсишига меҳнат унумдорлигининг 6,5% ўсиши ҳам таъсир кўрсатди. Ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чоралар кичик бизнеснинг саноат ишлаб чиқаришидаги улуши ҳажмини 2013 йилдаги муқобил давр билан солиштирганда 28,1%дан 31,9%га қадар ўсишида ҳам акс этди”, – деб таъкидлашди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматида.

Тайёр маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича кўрилган чоралар истеъмол товарлари чиқаришни рақобатлантирди. 2014 йилда уларни ишлаб чиқариш ҳажмлари 29,78 млрд. сўмни ташкил қилди (+9,4%). Истеъмол маҳсулотларининг саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмидаги улуши 36,4% етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: