Ўтган йили Ўзбекистондаги ун ишлаб чиқарувчиларига 165 тонна витамин ва минерал қоришмалар етказиб берилди

Дата: 11:29, 06-03-2014.

Тошкент. 6 март. ЎТАГ – 2013 йилда ўзбек ун ишлаб чиқарувчиларига 165 тонна витамин ва минерал қоришмалар етказиб берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистонда 2010 йилда “Аҳоли ўртасида микронутриент етишмовчилиги профилактикаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, у аҳолини инсон организмининг меъёрида ўсиши ва ривожланиши учун зарур озиқ-овқат, минерал модда ва витаминлар билан таъминлаш мақсадларида қабул қилинган.
2011 йилдан бошлаб эса, мамлакатда микронутриентлар қўшилган биринчи навдаги буғдой уни ишлаб чиқариш бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: