Ўтган йили “Ўзфармсаноат” ДАК 543,8 млрд сўмлик маҳсулот чиқарди

Дата: 10:22, 18-06-2015.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – 2014 йилда “Ўзфармсаноат” давлат-акционерлик концерни (ДАК) корхоналари қиймати 543,8 млрд сўмлик 619 млн шартли дона фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқардилар. Ушбу маълумотлар яқинда компания томонидан Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, қиймати 425,4 млрд сўмлик дори воситалари, 118,4 млрд сўмлик тиббий буюм ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Ҳозирда компания маҳсулотлари жаҳоннинг 9 мамлакатига экспорт қилинмоқда. Ушбу мамлакатларда ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 302 номдаги препаратлар рўйхатга олинган. Айни пайтда дори воситалари экспорти ҳажми $9,3 млнни ташкил қилиб, прогноздагидан 66% кўпни ташкил қилди.

“Ўзфармсаноат” ДАК 1993 йилда ташкил этилган. Унинг таркибига учта илмий-текшириш институти, 84 ишлаб чиқариш корхонаси, жумладан, қўшма ва хорижий корхоналар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: