Ўтган жума куни Тошкентда биронта ҳам ЙТҲ содир бўлмади

Дата: 18:44, 17-07-2017.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – 14 июлда Ўтган жума куни Тошкентда биронта ҳам йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) содир бўлмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ички ишлар бош бошқармаси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Шунингдек, сайтда ушбу кунда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳақида маълумот берилган.

“2017 йилнинг 14 июл куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2176 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 643 тасини қўпол турдаги, 17 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 14 июл куни жами 722 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 419 тасини светофорнинг таъқиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 303 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: