The Financial Timesда Ўзбекистон қайта ишлаш саноати ҳақида мақола чоп этилди

Дата: 12:53, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Нуфузли The Financial Times британ газетасида Ўзбекистон қайта ишлаш саноатининг ривожи ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, мақола Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering компанияси катта вице-президенти Ким Чжун Хо қаламига мансуб.

 “Ўзбекистон қайта ишлаш саноати юқоритехнологик иқтисодиётга қараб кетмоқда” номли мақолада “мамлакат жаҳондаги олтин, кумуш, мис, рух, темир, волфрам, титан, уран, калий, фосфат, нефт ва газ конденсати ишлаб чиқарувчиларининг ўнлигидан жой олгани, минерал ресурсларнинг улкан захираларига эга” эканлиги қайд этилган. 

Мамлакатнинг табиий ресурсларни мамлакат ичида қайта ишлашни ва юқори қўшимча қиймага эга экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган иқтисодий сиёсат йўналишини ўзгартириш борасида улкан муваффақиятлари қайд этилган. “АВВ” компаниясининг илғор технологиялари асосидаги Шўртан газ-кимё мажмуасининг барпо этилиши бу йўналишда олиб борилаётган ишларга мисоллардан биридир. Бугунги кунда бу ерда 125 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна сиқилган табиий газ ишлаб чиқарилмоқда, дейилади мақолада.

Мақолада маълум қилинганидек, ишлаб чиқариш қуввати нуқтаи назаридан қитъдаги энг йирик завод бўлган Устюрт газ-кимё мажмуасининг фойдаланишга топширилиши натижасида 2015-йили Ўзбекистонда полимерлар ишлаб чиқариш қуввати қарийб беш бараварга кўпайди. Завод ҳар йили 400 минг тонна полиэтилен гранулалари ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқармоқда. Ҳар икки завод маҳсулотлари асосан жаҳон бозорларига экспорт қилинмоқда, деб ёзади газета.

Масалан, кейинги 15 йилликда бу тармоқдаги ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми асосан Ўзбекистон қурилиш материаллари бозори учун янги ишлаб чиқаришларнинг ҳисобидан тўрт баравардан кўпроққа ўсди. Шунингдек, мавжуд ички ресурслар асосида аммиак селитра, азот кислотаси, карбамид, аммиак, хлорат натрий ва мажмуавий минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватлар барпо этилди.

Шунингдек, яқинда мамлакатда нефт, нефт-кимё ва кимё жабҳаларида ҳамда рангли металлургия соҳасида саноат ривожланишининг дастурлари маъқулланганини, бу дастурлар ишлаб чиқариш соҳасига $34 млрдни жалб этишни, 93 та янги қайта ишловчи заводлар барпо этиш ҳамда етакчи халқаро компанияларнинг илғор технологияларини қўллаш йўли билан 38 та амалдаги корхонани модернизациялашни кўзда тутаишини таъкиблаб ўтади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: