The Guardian ўзбек паловини энг яхши 10 та кўча таомлари қаторига киритди

Дата: 12:14, 08-09-2018.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Британиянинг The Guardian нашри ўзбек паловини энг яхши 10 та кўча таомлари қаторига киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонда қаерда бўлманг, палов шу атрофда – ёнингизда бўлади. Ҳар доим палов очиқ оловда тайёрланадиган улкан темир қозон сиздан узоқда бўлмагандай туюлади. Палов асосан гуруч, гўшт ва сабзавотлардан тайёрланади. Мен севган тури – тўй оши бўлиб, унинг ичида нўхат ва кишмиш бўлади. Тошкент марказида айланиб юрар эканмиз, узун хонтахтада тушлик қилиб ўтирган ишчилар гуруҳидан биргаликда овқатни баҳам кўриш таклифини олдик. Меҳмондўстликнинг ажойиб намунаси”, - деб ёзади муаллиф Роб.

Сурат манбаи: http://uduba.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: