ТИАИСВда ўзбек-француз ҳукуматлараро комиссиясига тайёргарлик муҳокама қилинди

Дата: 17:50, 13-02-2015.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) Франциянинг элчиси Жак-Анри Эльсом блан учрашув бўлиб ўтди ва унда жорий йилда Тошкентда бўлиб ўтадиган ўзбек-француз ҳукуматлараро комиссиясига (ҲАК) тайёргарлик муҳокама қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИАИСВдан хабар беришларича, учрашувда бундан ташқари икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодийинвестицион ва молиявий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

ҲАК йиғилиши ўтказиладиган кунлар ишбилармон доиралар ўртасида бизнес-форум ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, бугунга келиб Франция Ўзбекистоннинг Европа иттифоқидаги асосий иқтисодий ҳамкорларидан биридир.

2014 йилги маълумотларга кўра, мамлакатда француз капитали иштирокида 17 корхона фаолият юритмоқда, шунингдек, қатор француз фирма ва компаниялари ҳам рўйхатдан ўтган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: