ТИКА Ўзбекистондаги лойиҳалари сонини кўпайтиради
Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Туркия Республикаси бош вазири девони қошидаги Туркия ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги (ТИКА) Ўзбекистондаги лойиҳалари сони оширишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги.
Бу ҳақида Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Номиқ Гюнер Эрпул Тошкентда бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ТИКА айниқса соғлиқни сақлаш ва экология соҳасидаги лойиҳаларга аҳамият беради.
Эслатиб ўтамиз, ТИКАга 1992 йилда асос солинган бўлиб, бугунда у дунёнинг 20 зиёд мамлакатларида 23 мувофиқлаштирувчи бўлимларга эга.


