Тикланиш ва тараққиёт фонди Тошкентни ободонлаштиришга $50 млн ажратади

Дата: 16:15, 16-10-2017.

Тошкент. 16 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди Тошкентни ободонлаштириш, шунингдек, пойтахтдаги турли объектларни реконструкция қилишга $50 млн ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маблағлар ҳокимият қошидаги Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси молиябазасини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, сув таъминоти ва канализация масалаларини ҳал қилиш, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш, ижтимоий объектларнинг моддий-техника базасини қуриш ва мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ходимлари учун хизмат уйларини барпо этиш ва бошқа йўналишларга йўналтирилади”, - деб таъкидланади давлат раҳбарининг қарорида.

Эслатиб ўтамизки, яқин бир неча йил ичида Тошкентда бир неча йирик йўл ўтказгич ва чорраҳалар, 10 атрофида метрополитен станцияси, янги айланма темирйўл, замонави бизнес марказ ва стадион қуриш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: