Ўтиш пунктлари билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан муҳокама қилинди

Дата: 11:12, 22-04-2019.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қирғизистон ўтиш пунктлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 20 апрель куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Элёр Ғаниев ва Қирғизистон вице-премьер вазири Жениш Разақов раҳбарлигидаги ҳукумат делегациялари йиғилиши бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари, 2004 йил 24 июлдаги Давлат чегараси орқали ўтиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга кирувчи масалалар ва мазкур битимгаа киритилмаган ўтиш жойлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, музокаралар якуни бўйича баённома имзоланган бўлиб, унда яқин вақт ичида Қирғизистон ҳудудида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ичида гуруҳларнинг 2019 йилги режа жадвалига мувофиқ навбатдаги учрашувини ўтказиш, шунингдек, давлат чегарасида ўтиш пунктлари тўғрисидаги амалдаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протокол лойиҳасини келишиш бўйича ишлар белгиланди.

Учрашувда икки мамлакатнинг – Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод, Ўш вилоятларидаги қўшни вилоятлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: