ТИВ бугунги кунда Хитой иштирокисиз глобал кўламдаги бирон бир муаммони ҳал қилиб бўлмайди деб ҳисоблайди

Дата: 14:09, 25-04-2017.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Бугунги кунда Хитой иштирокисиз глобал кўламдаги бирон бир муаммони ҳал қилиб бўлмайди, деди Ўзбекистон ТИВнинг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов.  

“Ўзбекистон Хитойни иқтисодий, илмий-технологик ва интеллектуал салоҳиятга эга дунёдаги етакчи давлатлардан деб билади. Бугунги кунда Хитой иштирокисиз глобал кўламдаги бирон бир муаммони ҳал қилиб бўлмайди”, - деди журналистларга Ж.Ваҳобов 2017-2021 йилларда мамлакат янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар старатегиясини амалга оширишга бағишланган конференцияда.

Унинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг майда Хитойга режалаштирилган ташрифидан асосий мақсад “сиёсат, савдо, инвестиция, гаманитар ҳамкорлик соҳалардаги жорий ўзбек-хитой алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш”дан иборат.  

“Дастурга Хитой олий раҳбарияти, банк ва компаниялар раҳбарлари билан учрашув, бизнес-форум, катта ҳажмдаги ҳукуматлараро ва муассасалараро хужжатлар пакетини имзолаш кабилар киритилган”, - деб таъкидлади Ж.Ваҳобов.

У Ўзбекистон Хитойга ташриф якунлари бўйича икки мамлакат муносабатлари ўртасида янги саҳифа очишни умид қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Олдин хабар берилгани каби, Ш.Мирзиёев ХХР ташрифи доирасида Пекинда “Бир белбоғ – бир йўл” стратегияси доирасидаги форумда қатнашади.

 Эслатиб ўтамизки, Хитой Ўзбекистонинг етакчи савдо ҳамкори бўлиб, 2016 йилда икки мамлакат орасидаги савдо айланмаси $4,2 млрдни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: