ТИВ Ҳиндистонда Ўзбекистон фуқаросининг зўрланганини тасдиқлади

Дата: 12:33, 16-08-2019.

Тошкент 16 август. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонда Ўзбекистон фуқаросининг зўрлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасининг консуллик бўлими Деҳлида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВида тарқатган маълумотни тасдиқлади", - дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, элчихона вазиятни назоратга олди ва Ҳиндистон пойтахти полицияси вакиллари билан алоқани йўлга қўйди, улар уч гумондорнинг ҳибсга олингани ва тергов ҳақида хабар беришди.

Аввалроқ, Деҳлининг ғарбий қисмида ўзбек аёлини зўрлашда иштирок этган уч эркакдан иккитаси ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Сурат манбаи: amerikaovozi.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: