ТИВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ жабрланган ўзбекистонликларнинг шахсларини аниқламоқда
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – ТИВ консуллик бўлими ва Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси Актюбинск вилоятида содир бўлган ЙТҲ жабрланган ўзбекистонликларнинг шахсларини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича чоралар кўрмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2017 йилнинг 22-июн куни Қозоғистоннинг Акмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгоградга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида қурбонлар бўлиб, улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса матбуот хизматининг хабарида.
ОАВ маълумотларига кўра, пайшанба куни эрталаб Актюбинск вилоятининг Айтекебий туманида “Самара-Чимкент” автойўлида икки қаватли йўловчи автобуси ағдарилиб кетган. Унда 52 киши бўлиб, бундан 50 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 2 киши қозоғистонлик бўлган. ЙТҲ натижасида 9 Ўзбекистон фуқаролари вафот этган, яна 18 киши касалхонага олиб келинган.