ТИВ раҳбари БМТ Бош ассамблеясида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилади

Дата: 11:37, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош ассамблеясида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

“2016-йилнинг 21-25 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида иштирок этади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, делегациянинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастуридан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мувофиқлаштирувчи учрашувида нутқ сўзлаш ҳамда қатор иккитомонлама учрашув ва музокаралар ўрин олган.

Эслатиб ўтамизки, 13 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 71-сессияси ўз ишини бошлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: