ТИВ раҳбарининг тўғридан-тўғри мулоқоти давомида 208 мурожаат келиб тушди
Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг тўғридан-тўғри мулоқоти давомида ТИВ, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари номига 208 мурожаат келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Вазирликнинг фуқаролар билан мулоқоти ошкоралигини таъминлаш мақсадида ТИВнинг чет элдаги муассасалари ва ҳудудлардаги бўлинмалари билан биргаликда 2017-йил 5-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан бевосита мулоқоти ўтказилди. Тўғридан-тўғри мулоқот давомида Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларига Ўзбекистон фуқароларидан 208 та мурожаат келди ҳамда студия, мамлакат ҳудуди ва чет элдаги фуқароларнинг 39 та саволига жавоб берилди”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизматининг хабарида.
Тўғридан-тўғри мулоқот давомида қабул қилинган бошқа 169 та савол бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди: 116 та мурожаат Вазирлик томонидан кўриб чиқилди, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик идораларига ўз ваколати доирасида ҳал қилиш учун тегишли топшириқ юборилди, 53 та мурожаат кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишлилиги бўйича вазирликлар ва идораларга жўнатилди.
Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz/articles-id-34924.htm