ТИВ таркибида янги тайинлов бўлиб ўтди

Дата: 14:39, 29-06-2018.

Тошкент. 29 июн. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) таркибида янги тайинлов бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ТИВнинг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Жуманиязов ушбу бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи етиб тайинланди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Олдин хабар берганимиз каби, ушбу лавозимда ишлаб келган Саид Рустамов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси этиб тайинганди ва Тель-Авивга жўнаб кетди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/04/05/mfa/

Янгилик билан ўртоқлашиш: