ТИВ Тула вилоятида ўзбекистонлик аёлнинг ҳалок бўлганлиги тасдиқлади

Дата: 15:09, 01-05-2019.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – ТИВ Тула вилоятида (Россия) ўзбекистон фуқароси бўлган аёлнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади, деяхабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

"2019 йил 30 апрелдаги бир қатор оммавий ахборот воситаларида Тула вилоятининг Узловая шаҳрида (Россия) ўзбекистонлик аёлнинг ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг консуллик бўлими томонидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, тергов органлари РФ жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) 1-банди бўйича жиноят иши қўзғатилди”, - дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, бу жиноятни содир этишда гумон қилинган 34 ёшли фуқаро қўлга олинган.

"Консуллик ҳуқуқий бошқармаси марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига таъзия билдиради ва бу фожиали воқеа элчихонанинг консуллик бўлими назорати остига олинади, шунингдек, марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига жўнатиш ишларига кўмаклашади", деб келтирилади хабарда.

Сурат манбаи: nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: