ТИВ турк депутатининг уйида ўзбекистонликнинг вафот этганига изоҳ берди

Дата: 12:33, 02-10-2019.

Тошкент. 2 октябрь. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) турк депутатининг Анқарадаги (Туркия) уйида ўзбекистонликнинг вафот этганига изоҳ берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар беришича, 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазиятни назорат қилишда давом этмоқда", - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Анқара прокуратураси маълумотларига кўра, тергов ишлари олиб борилмоқда, жумладан, гувоҳлар сўроқ қилиниб, телефон орқали суҳбатлар ва электрон ёзишмаларнинг мазмуни ўрганилмоқда. Тергов органлари суд-тиббиёт экспертизаси хулосасини кутишмоқда.

Шунингдек, элчихона ходимлари Туркияда истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари ҳақидаги саволларга жавоб беришади.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида қайд этилган. Ўзбекистонликнинг жасади 23 сентябрь куни топилган. Унинг ёнида депутатга тегишли тўппонча топилди.

Шу кунларда Туркия парламентида Ўзбекистон фуқароси ишини кўриб чиқишни бошлангани маълум бўлди. Турк парламенти депутати Сера Кадигил мамлакат Адлия вазирлигига тегишли сўров юборди.

Сурат манбаи: yandex.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: