ТИВ ўзбек ишбилармонларининг Хитой визасини олиш йўлларини тушунтириб берди

Дата: 15:38, 28-10-2019.

Тошкент. 28 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ўзбек ишбилармонларининг Хитой визасини олиш усулларини тушунтириб берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

26 сентябрь куни Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари ўртасида 2019 йил 27 августда Пекинда имзоланган ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битим кучга кирди. Ҳужжатга кўра, ҳар бир томон 5 иш куни ичида 6 ойгача бўлган муддатга бир нечта бор бизнес визаларини беришга мажбур.

"Хитойнинг бир нечта бизнес визасини расмийлаштириш учун Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак: 1 – паспортнинг асл нусхаси, маълумотлар билан паспорт саҳифасининг нусхаси, 2 – виза ва фотосурат учун сўровнома, 3 – ХХР ваколатли ташкилотидан расмий таклифнома ёки Хитойда таклиф қилувчи томон ёрдамида олинган ушбу таклифномани тасдиқлаш", – дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, 3-бандда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш имкони бўлмаган ҳолларда тегишли давлат ҳокимияти органларининг, шу жумладан, Ўзбекистон давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва банкларининг расмий хати, шунингдек, таклиф этувчи Хитой тарафидан одатий таклифнома ёки Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг (ССП) кафолат хати, ССП га аъзолик гувоҳномаси, компания лицензияси ёки якка тартибдаги тадбиркор, аризачининг иш жойидан маълумотнома ва Хитой компаниясини таклиф қилувчи лицензия билан одатий таклифнома тақдим этилиши лозим.

Сурат манбаи: ia-centr.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: