ТИВ Ўзбекистонга эски паспортлар билан қайтиш мумкинлигини маълум қилди
Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Эксича паспортларга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонга хориждан ушбу хужжат билан қайтиб келишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ сайтидаги расмий маълумотда айтилган.
“Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти амал қилиш муддати тугамаган бўлса паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин. Ушу паспорт Ўзбекистонга қайтаётганда учинчи давлат ҳудудидан транзит ўтишга ҳам ишлатилиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Мазкур маълумот хорижий давлатларга етказилган.
Ушбу тартиб хорижий мамлакатларнинг тегишли идоралари томонидан ўзларининг жойлардаги бўлимларига етказилганидан сўнг 2018 йилнинг 1 июлига қадар амал қилади.
“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқишлари учун биометрик паспорт талаб қилинади”, - дейилади хабарда.


