ТИВ ўзбекистонликларни Қозоғистонга чиқишда хавфлар ҳақида огоҳлантирди

Дата: 16:33, 08-02-2019.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ўзбекистонликларни Қозоғистонга чиқишда совуқ билан боғлиқ хавфлар ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қозоғистоннинг айрим минтақаларида ҳаво ҳароратининг кескин совуши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларининг эътиборини мазкур мамлакатга кирганларида, асосан унинг шимолий ҳудудларида ҳаракатланиш учун транспорт воситасини танлаётганларида ҳамда автобус ёки бошқа автомобил транспорти турларида Россияга ўтаётганларида дуч келинадиган хавфларни ҳисобга олишлари зарурлигига қаратади”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотларга кўра қаттиқ совуқ тушганлиги муносабати билан республика аҳамиятидаги “Остона-Петропавловск” трассаси автотранспортлар учун ёпилган, маҳаллий аҳолига эса сафарларга чиқмаслик тавсия қилинган.

Сурат манбаи: https://aniq.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: