ТИВ Ўзбекистоннинг 13 фуқароси Оренбург яқинида микроавтобус билан содир бўлган ЙТҲда жабрланганганини маълум қилди
Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг 13 фуқароси Оренбург яқинида микроавтобус билан содир бўлган ЙТҲда жабрланганди, дея хабар қилади мамлакат ТИВ матбуот хизмати.
“Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотларига биноан 2017 йил 8 июл куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22.00да Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка-Холодне Ключи йўлининг 12-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.
Аниқлаштирилишича, йўлда “Мерcедес” микроавтобуси ва “Chevrolet Lanos” енгил автомобили тўқнашган.
Россия ФВВ маълумотларига кўра “Chevrolet Lanos” автомобилидаги 2 нафар Россия фуқароси вафот этган. Микроавтобусда бўлган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган. Микроавтобус ёъловчилари шаҳар ва туман касалхоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан сўнг қўйиб юборилган”, - дейилади хабарда.
“Элчихона Консуллик бўлими ушбу ҳодиса натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маҳаллий ҳокимият билан, жумладан, вилоят губернатори ва Оренбург тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатилган”, - деб хулоса қилинади хабарда.