ТИВда АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 12:27, 08-11-2017.

Тошкент. 8 ноябр. ЎзТАГ – 7 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича катта директори Лиза Кертис бошчилигидаги делегациянинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирокига доир амалий масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Учрашув давомида икки томон кун тартибидаги бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: