ТИВда Финляндиядан ўзбекистонликларларнинг депортация қилиниши ҳақидаги маълумот тасдиқланди

Дата: 13:46, 15-07-2019.

Тошкент. 15 июль. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) дипломларининг ҳақиқийлигига шубҳа қилганлиги туфайли Финляндиядан ўзбекистонликларни депортация қилиш ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Финларнинг Yle телекомпанияси маълумотларига кўра, Финляндия миграция хизмати 140 ўзбекистонликни сохта диплом билан ишга кирганлиги туфайли мамлакатдан депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хабар қилинишича, муҳожирлар қурилиш техникумини тугатганлиги ҳақидаги дипломини ҳавола қилганлар, ваҳоланки бу техникум 26 йил олдин, СССР даврида ўз фаолиятини якунлаган.

"Ўзбекистоннинг Рига (Латвия) шаҳридаги элчихонаси бир қатор ОАВнинг ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига шубҳаланган Ўзбекистон фуқароларини Финляндиядан депортация қилиш ҳақидаги хабарларини тасдиқлади. Айни пайтда элчихона вазиятни назоратга олди ва батафсил маълумот олиш учун Финляндия томонининг расмий вакиллари билан алоқа ўрнатди", - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

 

Сурат манбаи: pro-poland.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: