ТИВда ШҲТни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Дата: 12:34, 09-11-2017.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотини (ШҲТ) янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 8 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг мамлакатга ташриф буюрган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашувида сўз кетди.

“ШҲТ Бош котиби 2017-йил 10-11-ноябр куни Самарқанд шаҳрида БМТ шафиқлигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муасасаси матбуот хизматининг хабарида.

Суҳбат давомида халқаро форум кун тартиби ҳамда ШҲТ ва ШҲТ органларининг Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларини ҳал қилишдаги иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: