ТИВда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги халқ дипломатиясининг ривожи муҳокама қилинди

Дата: 16:52, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Умумхитой халқаро дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси бош котиби ўринбосари Чен Шаосин раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар қилишларича, мулоқот чоғида нодавлат ташкилотлар ўртасидаги мулоқотларни ва халқ дипломатияси воситасида бевосита алоқаларни кенгайтириш орқали Ўзбекистон-Хитой муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон-Хитой” ва “Хитой Халқ Республикаси – Марказий Осиё мамлакатлари” дўстлик жамиятлари ҳам ушбу йўналишда фаолият юритадилар.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси йилдан-йилга ўсиб бормоқда. 2014 йил якунлари бўйича унинг ҳажми $4,7 млрдни ташкил қилган. 2015 йилнинг биринчи ярмида икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 11,7% ўсган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: