ТИВнинг Консуллик бошқармасига фуқаролардан 4857 аризалар келиб тушди
Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – 2017 йилда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигиинг (ТИВ) Консуллик бошқармасига фуқаролардан 4857 аризалар келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бундан 2551 та (52%) мурожаат Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонаси орқали, қолган қисми (48%, ёки 2306) вазир виртуал қабулхонаси, почта хизмати ва бошқа тизимлар орқали йўналтирилган. Маълумотлар таҳлили кўрсатишича, мурожаатлар сони 2016-йилга нисбатан икки баробар ортди. Бу ҳолат Президент ва вазирнинг виртуал ва халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизматининг хабарида.
Ҳисобот даврида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ 75 та ариза аноним бўлгани учун кўриб чиқилмаган.
“Аризаларда кўрсатилган масалалар характерини қуйидаги тарзда таснифлаш мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш бўйича консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш;
- хориждаги қариндошлари ва яқинлари ўлими сабабларини аниқлаш ва жасадлар келтиришда ёрдам бериш;
- чет эл давлатлари ҳудудида ўзларига ёки яқин қариндошларига қарши жиноий ишларни объектив тергов қилинишини таъминлаш;
- алимент, имтиёзлар, иш ҳақини ундириш ва шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажарилишида ёрдам кўрсатиш;
- чет элдаги яқин қариндошларни қидириш ва уларни ватанига қайтариш”, - деб кўрсатилади хабарда.
Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2016/12/22/consular/