ЎТХАБ ўтган ҳафта 31% ўсди ва ярмарка савдолари майдончасида рекорд ўрнатилди
Тошкент. 17 апрель. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада Ўзбек товар хом-ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 31% ўсди, кўргазма-ярмарка савдоларида эса кунлик рекорд ўрнатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шу жумладан, битимлар ҳажмининг пулдаги ифодаси 181,1 млрд сўмгача ($79,7 млн) ўсди. Солиштириш учун, бундан олдинги ҳафтада (31 март-7 апрель) ушбу кўрсаткич 137,8 млрд сўмни ($60,65 млн) ташкил этган эди. Кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми эса бирданига 54% ошди.
Валюта савдолари ва давлат ҳаридлари майдончаларидан ташқари деярли барча савдо майдончаларида ўсиш кузатилди. Хусусан, биржа бозорида тузилган битимлар ҳажми 33% ўсиб, 146,1 млрд сўмга ($64,3 млн) етди. Ўтган ҳафтада ушбу кўрсаткич 109,7 млрд сўмга ($48,3 млн) тенг бўлган эди. Қурилиш моллари билан савдо қилиш ҳажми икки баравардан зиёд ошди ва унинг улуши 20 фоизга етди. Нефть маҳсулотлари савдоси ошиб, унинг улуши 8% етди.
Лекин валюта савдо майдончасида аксинча экспорт битимлари ҳажми $4,5 млндан $2,3 млнгача пасайди.
Кичик бизнес ўтган ҳафтада кўргазма-ярмарка савдолари тизимида анча фаоллик кўрсатди. Натижада, унинг маҳсулотлари реализацияси ялпи суммаси 2 бараварга ўсиб, 10,6 млрд сўмдан 20,4 млрд сўмгача ($8,98 млн) етди.